O'zbek Ўзбекча
IFFHS лигалар рейтингини эълон қилди – АПЛ 1-ўринда, Ўзбекистон Суперлигаси ўтган йилгидан 5 поғонага юқорилади
Сешанба, 21 Январ
11177

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) 2019 йил якунлари бўйича миллий чемпионатлар рейтингини эълон қилди. 

Рейтингда 1-ўринни 2009 йилдан сўнг илк бор Англия Премьер-лигаси эгаллади. 2-ўринга Бразилия чемпионати,  3-ўринга Ла Лига жойлашди.

Маълумот учун, ўтган йили Ла Лига 1-ўринни, АПЛ 2-ўринни, Бразилия чемпионати эса 3-ўринни эгаллаганди. 

Рейтингда Ўзбекистон Суперлигаси 2018 йилдаги ўрнидан (72) 5 поғонага юқорилаб, 67-ўринга жойлашди. Бу ОФК лигалари орасида Жанубий Корея (30-ўрин), Саудия Арабистон (32-ўрин), Япония (37-ўрин), Хитой (39-ўрин) ва Эрон (60-ўрин)дан сўнг 6-кўрсаткичдир. 

1. Англия – 1287 балл
2. Бразилия – 1165 
3. Испания – 1141 
4. Италия – 939 
5. Колумбия – 849 
6. Португалия – 834 
7. Франция – 818 
8. Нидерландия – 790,5 
9. Аргентина – 776 
10. Германия – 765,5 
...
67. Ўзбекистон – 292,5

Теглар

Ўхшаш янгиликлар