O'zbek Ўзбекча
«Уфа» клуби бош директори: «Остон Урунов фақат Россия эмас, бошқа клублар эътиборини ҳам тортмоқда»
Душанба, 20 Январ
8014

Россиянинг «Уфа» клуби бош директори Шамиль Газизов Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Остон Урунов билан шартнома имзолаш имкониятлари ҳақида гапирди. 

«Остон Урунов йиғинимизда иштирок этмоқда. У билан шартнома имзолаш имконияти мавжуд. У бор иқтидорини кўрсатишга шай бўлган ёш футболчидир. Остон Урунов фақат Россия эмас, бошқа клублар эътиборини ҳам тортмоқда. У бизнинг таклифимизга рози бўлди ва синовларга тайёр. Урунов ўзини кўрсатиш учун бор маҳоратини кўрсатмоқчи», - дейди Газизов Россиянинг Championat.com сайтига берган интерьюсида.

Маълумот учун, «Уфа» Россия Премьер-лигаси турнир жадвалида 19 ўйиндан кейин 25 очко жамғариб, 7-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар