O'zbek Ўзбекча
Хави «Барса» таклифини нега рад этганлигини тушунтирди
Пайшанба, 16 Январ
17638

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави Эрнандес собиқ клуби «Барселона»нинг таклифини нега рад этганлигини тушунтирди.

«Чинданам «Барселона»дан таклиф тушди, бу борада клуб вакиллари Эрик Абидаль ва Оскар Грау билан гаплашдик. Аммо мен бу таклифни қабул қилмадим, сабаби «Барса»дек катта клубни бошқаришимга ҳали жуда эрта, деб ҳисобладим. Аммо бу иш келажакдаги орзуим сифатида қолади. 

Дастлаб қарорим ҳақида оиламга хабар бердим, кейин эса «Ас-Садд» футболчиларига маълум қилдим. Сабаби, улар воқеалар ривожини кузатиб бораётгандилар. Тан оламан, уч кун давомида ишлайдиган ҳолатда ҳам эмасдим. Энди эса бор эътиборим «Ас-Садд»даги фаолиятимга қаратилган» - дейди Хави Mundo Deportivo билан суҳбатда. 

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» клуби раҳбарияти бош мураббий Эрнесто Вальвердени истеъфога чиқаришдан олдинроқ Хавига таклиф билан чиққан, аммо «Ас-Садд» бош мураббийи таклифни рад этганди. Кўп ўтмай, жамоага «Бетис» собиқ мураббийи Энрике Сетьен бош мураббий этиб тайинланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар