O'zbek Ўзбекча
«Гэлакси» Ибраҳимович ўрнига Чичаритони таклиф этмоқда
Пайшанба, 16 Январ
2267

«Севилья» клубининг мексикалик ҳужумчиси Хавьер Эрнандес МЛСнинг «Лос-Анжелес Гэлакси» клубига ўтишга яқин, дея хабар бермоқда Goal нашри.

«Трансфер пули 9 миллион еврони ташкил этади. Яна 3 миллион евро бонус сифатида тақдим этилиши кўзланган. Шундай қилиб, «Гэлакси» ўзининг трансфер рекордини янгилайди. Бунгача америкаликларнинг энг қиммат трансфери 2015 йилда «Вильярреал»дан таклиф этилган яна бир мексикалик футболчи Жовани дос Сантос бўлиб, ўшанда футболчи учун 6 миллион евро тўланган» - дейилади хабарда.

31 ёшли форвард 2019 йил ёзида «Вест Ҳэм»дан «Севилья»га 7,75 миллион евро эвазига ўтганди. Испан клубида ҳужумчи 17 ўйинда майдонга тушиб, 4та голга муаллифлик қилди.

Маълумот учун, «Transfermarkt» портали талқинига кўра, Мексика миллий жамоаси форвардининг трансфер баҳоси 9 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «Гэлакси» асосий юлдузи Златан Ибраҳимович ноябрь ойида клубни тарк этганди. Америкаликлар унинг ўрнига айнан Чичаритони ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар