O'zbek Ўзбекча
«Ас-Садд» Хави борасида баёнот берди
Шанба, 11 Январ
8677

Куни кеча Хави тез орада «Барселона»ни бошқариши ҳақида хабарлар тарқалгач, Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош директори Турки Али клуб расмий сайтида жамоа бош мураббийи Хавининг келажагига боғлиқ баёнот билан чиқиш қилди. 

«Хави ва унинг ёрдамчилари бор эътиборларини «Ал-Райян» билан ўтадиган ўйинга қаратишган. Ишонамизки, «Барселона» сингари катта клуб Хави номзодига қизиқаётган бўлса, бундай масалани профессионалларча расмий мақомда муҳокама қилади. 

Хавининг «Барселона»га йўл олиши кутиладиган масала. Зеро, бу клуб унинг уйи саналади. У келажакда Каталонияга қайтади, аммо айни дамда «Ас-Садд»нинг бош мураббийидир», - дея бош директорнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Қатар клуби расмий сайти.

Маълумот учун, Хави 2019 йилнинг май ойида «Ас-Садд» бош мураббийига айланиб, мураббийлик фаолиятини бошлаганди. 

Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубоги ярим финали доирасидаги «Барселона» - «Атлетико» (2:3) учрашувидан кейин каталонияликлар раҳбарияти Хави билан учрашиб, унга 2 йиллик шартнома таклиф қилишгани борасида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар