O'zbek Ўзбекча
«Барселона» раҳбарлари Хави билан учрашиб, унинг клубга бош мураббий бўлиб қайтишини муҳокама қилишди
Жума, 10 Январ
5409

«Барселона»да тез орада бош мураббий ўзгариши мумкин. Эрнесто Вальверде ўрнига янги мураббий келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Манбанинг хабар беришича, бугун, 10 январь куни Қатар пойтахти Доҳада Каталония клуби вакиллари – бош директор Оскар Грау ва спорт директори Эрик Абидал «Ас-Садд» бош мураббийи саналмиш «Барса» собиқ футболчиси Хави билан учрашув ўтказишди. Нашрнинг тасдиқлашича, учрашув давомида томонлар Хавининг «Барселона»га бош мураббий бўлиб қайтишини муҳокама қилишган.

Саудия Арабистонида ўтган Испания Суперкубоги ярим финалида «Барселона» «Атлетико»га мағлуб бўлгач, клуб вакиллари матбуотга Валверденинг истеъфоси кўриб чиқилмаслигини айтган бўлишса-да, аслида клуб раҳбарияти Жиддадан Доҳага йўл олиб, Хави билан музокара ўтказишган.

Маълумот учун, Хави «Барселона» тарбияланувчиси саналиб, 1998 йилдан 2015 йилга қадар клуб шарафини ҳимоя қилган. У фаолияти давомида «кўк-анорранглилар» сафида 25та совринни қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар