O'zbek Ўзбекча
Эрон мураббийи: «Биз бошқача режа билан майдонга тушгандик...»
Пайшанба, 09 Январ
7572

Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ўйинлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистон ва Эрон жамоалари ўртасидаги ўйиндан (1:1) сўнг ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унинг биринчи қисмида Эрон мураббийи Ҳамид Эстили қатнашди.

«Ўйин қийин кечиши кутилганди. Ҳар қандай мусобақанинг илк ўйини қийин кечади. Бунинг устига биз амалдаги чемпионга қарши ўйнадик. Бугун жуда кўп имкониятлардан фойдалана олмадик. Айниқса иккинчи бўлимни яхши ўтказдик. Йигитларга яхши ўйин учун раҳмат демоқчиман.

Биз қилган захиралар ҳам фойда берди. Меҳди Гаиди айниқса ўйинга яхши қўшилди. У таркибимиздаги энг яхши футболчилардан. Биз ўйинга бошқача режа билан тушганимиз учун мағлуб бўла бошлаганимиздан кейингина уни туширишга мажбур бўлдик. Ўйинга қайта олганимиздан хурсандман. Бизда индивидуал хатоларни ҳисобга олмасак, катта хатолар бўлмади. Биргина хато сабаб рақибга пенальти ишлаш имконини бердик.

Тошкентдаги жамоа билан ҳозиргисининг фарқи? Жамоада кўп нарсани ўзгартирдик, аввало футболчиларни. Бугунги футболчиларнинг кўпчилиги Тошкентдаги ўртоқлик ўйинларида қатнашмаганди. Биз тактикани ҳам ўзгартирдик ва жамоага ўзгаришлар яхши таъсир қилганини кўриб турибсиз»,— деб мураббийнинг сўзларидан истибос келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар