O'zbek Ўзбекча
«Реал» «Интер» ҳужумчиси учун курашга қўшилди
Чоршанба, 08 Январ
6942

Мадриднинг «Реал» клуби «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Реал» аргентиналик 22 ёшли форвард учун «Барселона» ва «Манчестер Сити» билан курашга қўшилди. 

Лаутаро Мартинеснинг шартномасидаги товон пули шу йилнинг 15 июлига қадар 111 миллион еврони ташкил этади. «Интер» ўз ҳужумчисини таркибда сақлаб қолиш учун яхшиланган молиявий шартлар асосидаги янги шартнома таклиф этмоқчи. Футболчининг ўзи ҳам Милан клубида ўзини уйидагидек сезаётганлигини айтиб, клубда қолмоқчилигини маълум қилган.

Маълумот учун, Лаутаро Мартинес «Интер» сафига 2018 йилнинг ёзида Аргентинанинг «Расинг» клубидан келиб қўшилганди. Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси ушбу мавсумда «Интер» сафида 23 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 гол ва 3та голли узатмани ёзиб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар