O'zbek Ўзбекча
Даниэле Де Росси футболчилик фаолиятини якунлади
Сешанба, 07 Январ
1583

«Бока Хуниорс»нинг италиялик яримҳимоячиси Даниэле Де Росси фаолиятини якунлашга қарор қилди, деб хабар беради журналист Фабрицио Романо ўзининг «твиттер»даги расмий саҳифасида.

«Даниэле Де Росси футболдан кетмоқда. Яқин кунларда у «Бока Хуниорс»ни тарк этади», – деб ёзади Романо.

Аввалроқ The Fridkin Group консорциуми «Рома»ни 780 млн еврога сотиб олса, Де Росси Рим клубига қайтиши мумкинлиги ҳақида айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Де Росси 2002 йилдан 2019 йилгача «Рома»да ўйнаган, сўнг эркин агент сифатида «Бока Хуниорс»га ўтганди. Бу мавсумда 36 ёшли яримҳимоячи Аргентина чемпионатида 5та ўйинда майдонда тушди.

Ўхшаш янгиликлар