O'zbek Ўзбекча
Йохан Круиффнинг ўғли Эквадор миллий жамоаси бош мураббийига айланди
Шанба, 04 Январ
1960

Нидерландия футболи афсонаси Йоҳан Круиффнинг ўғли Йорди Круифф Эквадор миллий жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақда «Marca» нашри хабар бермоқда.

«Эквадор футбол федерацияси ва Йорди Круифф ўртасида 3 йиллик шартномага имзо чекилди. 45 ёшли нидерландиялик мутахассиснинг қанча маош олиши ошкор қилинмади» - дейилади манбада.

Круиффнинг сўнгги иш жойи Хитойнинг «Чунцин Лифан» клуби бўлганди. Йорди бу жамоани декабрь ойида тарк этди. У шунингдек, «Валлетт» клубида бош мураббий ёрдамчиси, Кипрнинг АЕК клубида спорт директори, Исроилнинг «Маккаби» жамоасида эса бош мураббий сифатида фаолият юритган.

Нидерландиялик мураббий учун Эквадор миллий жамоаси бош мураббийи сифатидаги дебют ўйин 26 март куни Аргентинага қарши кечади. Ёзда Эквадор Америка кубогида иштирок этади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар