O'zbek Ўзбекча
«Барселона»нинг собиқ футболчиси Хитой клубига бош мураббий бўлди
Шанба, 04 Январ
5376

Нидерландиялик Жованни ван Бронкхорст Хитойнинг «Гуанчжоу Фули» клубига бош мураббий қилиб тайинланди.

44 ёшли мутахассис бу лавозимда Драган Стойкович ўрнини эгаллади.

Ван Бронкхорст 2015-2019 йилларда «Фейеноорд» клубида ишлаган эди. Футболчилик фаолиятида эса «Арсенал» ва «Барселона» клубларида ўйнаган.

«Гуанчжоу Фули» Хитой Суперлигасининг ўтган мавсумида 12-ўринни эгаллади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар