O'zbek Ўзбекча
Хави: «ЕЧЛни ютиш «Манчестер Сити»ни янги даражага олиб чиқади»
Сешанба, 31 Декабр
3450

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Хави «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш еҳтимоли ҳақида гапирди.

«Хосеп – туғма ғолиб. Албатта, «Манчестер Сити»нинг чемпионатда «Ливерпуль»дан ортда қолаётгани уни хафа қилмоқда. Аммо у таслим бўлмоқчи эмас. У аллақачон Англиядаги барча совринларни ютиб бўлган ва Чемпионлар Лигасидаги ғалаба клубни янги босқичга олиб чиқади. Аминманки, у ушбу совринни ютишни устувор вазифага айлантирган», – деб Хавининг сўзларини келтиради Mirror.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» турнир жадвалида 20-турдан сўнг 41 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионлар Лигасида эса гуруҳдан чиққан ва 1/8 финалда «Реал» билан тўқнаш келади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар