O'zbek Ўзбекча
Иордания ва Ироқ Осиё Кубогини биргаликда ўтказмоқчи
Душанба, 30 Декабр
1758

Иордания Футбол Федерацияси 2027 йилги Осиё Кубогини Ироқ билан биргаликда ўтказиш нияти борлигини эълон қилди.

Айни пайтда Ироқдаги нотинч вазият туфайли, мамлакат миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини нейтрал майдонда ўтказмоқда. Аммо ҳар иккала даъвогар бир неча йилдан сўнг вазиятнинг яхшиланишига умид билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги Осиё Кубоги 2023 йилда Хитойда ўтказилади. 2027 йилги мусобақа мезбони 3 йилдан сўнг аниқланади. Ҳозирча Иордания ва Ироқдан бошқа мамлакатлар унга даъвогарлик қилмаяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар