O'zbek Ўзбекча
Globe soccer awards. 15та номинация бўйича йилнинг энг яхшилари аниқланди
Душанба, 30 Декабр
8892

29 декабрь куни Дубайда Globe Soccer Awards-2019 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда бир қатор номинациялар бўйича йилнинг энг яхшилари тақдирланди.

Энг яхши футболчи – Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия);

Энг яхши мураббий – Юрген Клопп («Ливерпуль», Германия);

Энг яхши аёл футболчи – Люси Бронз («Лион», Англия);

Йил кашфиёти – Жоау Фелиш («Атлетико», Португалия);

Энг яхши клуб – «Ливерпуль»;

Энг яхши дарвозабон – Алиссон («Ливерпуль», Бразилия);

Энг яхши футбол агенти – Жорже Мендеш (Португалия);

Энг яхши футбол академияси – «Аякс» ва «Бенфика»;

Энг яхши ҳакам – Стефани Фраппар (Франция);

Энг яхши спорт директори – Андреа Берта («Атлетико», Италия);

Футболга қўшган ҳиссаси учун – Миралем Пьянич («Ювентус», Италия) ва Райан Гиггз (Уэльс);

Энг яхши ҳомийлик келишуви – «Манчестер Сити» (Англия);

Энг яхши жамоа (араб мамлакатлари) – «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони);

Энг яхши футболчи (араб мамлакатлари) – Абдурраззоқ Ҳамдалла («Ан Наср», Саудия Арабистони);

Энг яхши ёш футболчи (араб мамлакатлари) – Ашраф Ҳакими («Боруссия Д», Марокаш)

Маълумот учун, Globe Soccer Awards Европа клублар ассоциацияси ва Европа футбол агентлари ассоциацияси томонидан ташкил этилган.

Ўхшаш янгиликлар