O'zbek Ўзбекча
Осиё кубоги-2023 баҳслари ўтадиган Хитойнинг 10та шаҳри эълон қилинди
Шанба, 28 Декабр
2660

Хитой футбол ассоциацияси 2023 йил мамлакатда ўтадиган Осиё кубоги баҳсларини қабул қилувчи мезбон шаҳарлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар бермоқда.

Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан маълум қилинишича, турнир Хитойнинг Пекин, Шанхай, Тяньцзинь, Чунцин, Чэнгду, Сиань, Далянь, Циндао, Сяминь ва Сучжоу шаҳарларида ўтказилади.

Хитой футбол ассоциацияси 2020 йил бошида Осиё кубоги-2023 ташкилий қўмитаси билан учрашиб, қитъанинг энг нуфузли турнирини юқори даражада ташкил этиш масаласини муҳокама қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар