O'zbek Ўзбекча
ОФК янги форматдаги клублараро жаҳон чемпионати йўлланмалари тақсимотини эълон қилди
Шанба, 28 Декабр
5575

Осиё Футбол Конфедерацияси 2021 йилги клублараро жаҳон чемпионати учун ажратилган 2,5 ўриннинг қандай тақсимланиши ҳақида бир қарорга келди.

Аввалроқ, ФИФА 2021 йилдан бошлаб клублараро жаҳон чемпионати янги форматда ўтказилиши, мусобақага Хитой мезбонлик қилиши ва унда 24та клуб 6та гуруҳга ажратилиши ҳақидаги қарорни қабул қилган эди.

Шунингдек, йўлланмаларнинг қитъалараро тақсимоти қуйидагича бўлган эди:
Африка – 3
Осиё – 2,5 
УЕФА – 8
Шимолий ва Марказий Америка – 3
Океания – 0,5
Жанубий Америка – 6
Мезбон – 1

ОФК қарорига кўра, Чемпионлар Лигасининг финалчилари мусобақа йўлланмасини қўлга киритишади. Яримфиналда мағлуб бўлганлар ўзаро ўйинда ғолибни аниқлаб олишади. Ўз навбатида бу жамоа Океания минтақаси Чемпионлар Лигаси ғолиби билан ягона йўлланма учун курашади.

Агар Хитой клубларидан бири Чемпионлар Лигаси 2020 финалига чиқса, унда йўлланма соҳибларини аниқлаш формати ўзгариши мумкин.

Клублараро жаҳон чемпионати Хитойнинг Далян, Гуанчжоу, Ҳангжоу, Жинан, Шенянг, Шанхай, Уҳан, Тианжин шаҳарларида ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар