O'zbek Ўзбекча
Ўн йилликнинг энг ёрқин футбол учрашувлари маълум қилинди 
Чоршанба, 25 Декабр
12759

FourFourTwo портали якунланаётган ўн йилликнинг энг ёрқин 50та футбол учрашуви рейтингини тузди. 

Рейтингда 2014 йилги жаҳон чемпионатининг Бразилия ва Германия терма жамоалари ўртасидаги яримфинал ўйини етакчилик қилмоқда. Ушбу ўйин жаҳон чемпионатини қабул қилган Бразилиянинг 1:7 ҳисобидаги йирик  мағлубияти билан якунланганди. Ўша ўйиндан кейин пентакампеонлар аламдан йиғлашган эди.

2-ўринга Англия чемпионатининг 2011/12 йиллардаги мавсумида «Манчестер Сити» ва «КПР» клублари ўртасида кечган учрашув қўйилган. Ўша ўйин «шаҳарликлар»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Мавсумнинг охирги турида қўлга киритилган шу ғалаба эвазига «Сити» 44 йил ичидаги илк чемпионликни қўлга киритганди. Эътиборлиси, «шаҳарликлар» иккита ғалаба голини қўшимча вақтларда уришган.

3-ўринга «Реал»нинг «Барселона»дан 0:5 ҳисобидаги мағлубияти билан тугаган учрашув қўйилди.

Қуйида ўн йилликнинг энг яхши ўнта ўйини келтирилган:

1. Бразилия — Германия 1:7 — 2014 йил 8 июль

2. «Манчестер Сити» — «КПР» 3:2 — 2012 йил 13 май

3. «Барселона» — «Реал» 5:0 — 2010 йил 29 ноябрь

4. «Барселона» — «ПСЖ» 6:1 — 2017 йил 8 март

5. «Реал» — «Барселона» 2:3  — 2017 йил 23 апрель

6. «Ливерпуль» — «Боруссия» Д 4:3 — 2016 йил 14 апрель

7. «Барселона» — «Челси» 2:2 — 2012 йил 24 апрель

8. «Барселона» — «Интер» 1:0 — 2010 йил 28 апрель

9. «Ньюкасл» — «Арсенал» 4:4 — 2011 йил 5 февраль

10. «Челси» — «Тоттенҳэм» 2:2 — 2016 йил 2 май.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар