O'zbek Ўзбекча
Сон Хён Мин - Жанубий Кореянинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси
Пайшанба, 19 Декабр
1285

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби яримҳимоячиси Сон Хён Мин Жанубий Кореянинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Корея футбол ассоциацияси томонидан йил якунида анъанавий тарзда эълон қилиб бориладиган ушбу номинацияда Сон Хён Мин тўртинчи маротиба ғолиб бўлди. Жанубий Корея миллий жамоаси етакчиси 2013, 2014 ва 2017 йилларда ҳам ушбу номга лойиқ деб топилганди.

Маълумот учун, Сон ушбу мавсумда лондонликлар сафида 22 ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 9 голли узатмага муаллифлик қилди. Шунингдек, футболчи Чемпионлар лигаси ўтган мавсумида «Тоттенҳэм» билан финалгача етиб келган ва «Ливерпул»га ютқазганди (0:2).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар