O'zbek Ўзбекча
КЖЧ-2019. «Ливерпуль» 91-дақиқада урилган гол эвазига финалга чиқди
Пайшанба, 19 Декабр
4528

Қатарда ўтаётган клублар ўртасидаги жахон чемпионатининг иккинчи яримфинали якунланди. Унда «Ливерпуль» Мексиканинг «Монтеррей» клубини ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда  киритилган тўп эвазига мағлуб этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа финалда «Фламенго» ва  «Ливерпуль» клублари тўқнаш келишадиган бўлди. «Ал Ҳилол» ҳамда «Монтеррей» эса 3-ўрин учун кураш олиб боришади.

Финал ва 3-ўрин учун ўйинлар 21 декабрь куни бўлиб ўтади.

КЖЧ-2019, яримфинал

Монтеррей (Мексика) – Ливерпуль (Англия) 1:2
Голлар: Фунес-Мори (14) – Кейта (11), Фирминьо (90+1).
Монтеррей: Бароверо, Медина, Санчес, Монтес (Лаюн, 79), Ванжони, Ортис, Писарро (Гонсалес, 90), Гальярдо, Фунес-Мори, Пабон (Меса, 82), Родригес. 
Ливерпуль: Алиссон, Ҳендерсон, Робертсон, Гомес, Лаллана, Милнер (Александер-Арнольд, 75), Окслейд-Чемберлен, Кейта, Шакири (Мане, 68), Салоҳ, Ориги (Фирминьо, 85).
Огоҳлантиришлар: Ванжони (47), Гомес (58), Гальярдо (78).

Ўхшаш янгиликлар