O'zbek Ўзбекча
Яя Туре: «Ўзил ноҳақ. Футболчилар футболни ўйлашлари керак, сиёсатни эмас»
Чоршанба, 18 Декабр
5114

«Манчестер Сити»нинг собиқ яримҳимоячиси, ҳозирда Хитойнинг «Циндао Хайню» клубида ўйнаётган Яя Туре «Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзилнинг уйғурларга бўлаётган тазйиқларни қоралаб айтган гапларига муносабат билдирди.

«Футболчилар футболда бўлишлари керак, сиёсатчилар эса сиёсатда. Бунга ўзингиз аралаша олмайсиз, бу кўплаб муаммоларга ва турли хил оқибатларга олиб келади.

Мусулмонлар учун бу қийин вазият. Ўзил бу мавзу бўйича гапирди, аммо, менимча, у ноҳақ эди.

Футболчилар баъзан адашиб, нотўғри иш қилишади. Аммо бу – унинг танлови. Мен ҳеч кимга бундай қилишни маслаҳат бермайман. Бу – қийин ҳолат», – деб Туренинг сўзларини келтиради твиттер журналисти Роб Ҳаррис.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар