O'zbek Ўзбекча
Марадона тарихдаги энг зўр футболчини айтди — у Месси эмас
Чоршанба, 18 Декабр
21481

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона тарихдаги энг яхши футболчи Альфредо Ди Стефано деб ҳисобламоқда.

«Менимча тарихдаги энг зўр футболчи Ди Стефано эди. У барчадан, хусусан мендан ҳам яхшироқ бўлган. Пеле эса уни тан олишни истамаган», — деб Марадона сўзларини келтирмоқда TyC Sports.

«Месси? Унга жарима зарбасини қандай тепишни ўзим ўргатганман. Аммо голлари – фақат ўзининг меҳнати самараси. Уни танқид қилмайман. У миллий жамоага келади, куч сарфлайди, мадҳияни куйламайди ва уни каталониялик дейишади. Мен ундай эмасман, Леонинг дўстиман», - деб қўшимча қилди Марадона.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар