O'zbek Ўзбекча
КЖЧ–2019. «Фламенго» ОЧЛ ғолибини мағлуб этиб, биринчи финалчига айланди
Чоршанба, 18 Декабр
4292

Қатарда ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дастлабки яримфинал якунланди. Унда Либертадорес Кубоги соҳиби «Фламенго» ОЧЛ ғолиби «Ал Ҳилол» устидан ғалаба қозонди ва биринчи финалчига айланди. Эътиборлиси, бразилияликлар биринчи бўлимдан сўнг мағлуб бўлишаётганди, лекин иккинчи бўлимда рақиб дарвозасига 3та тўп киритишга муваффақ бўлишди.

Эртага, 18 декабрь куни иккинчи яримфинал ўйини бўлиб ўтади. Унда «Ливерпуль» Мексиканинг «Монтеррей» клубига қарши баҳс олиб боради. 

3-ўрин учун ва финал ўйинлари 21 декабрь куни ўтказилади.

КЖЧ–2019, яримфинал

Фламенго (Бразилия) – Ал-Ҳилол (Саудия Арабистони) 3:1
17 декабрь, «Khalifa International Stadium»
Голлар: Арраскаэта (49), Бруно Энрике (78), Ал Булайҳи (82, автогол) – Ал Досари (18).
Фламенго: Диего Алвес, Рафинья, Мари, Филипе Луис, Родриго Кайо, Арао, де Арраскаэта (Пирис, 90+3), Жерсон (Диего, 74), Эвертон Рибейро, Габриэл Барбоза, Бруно Энрике (Витиньо, 89).
Ал Ҳилол: Ал Маюф, Ал Бурайк, Ал Булайҳи, Жанг, Ал Шаҳрони, Куэльяр, Эдуардо, Ал Досари (Ал Обид, 83), Каррильо, Жовинко (Ҳарбин, 71), Гомис (Отайф, 90+2).
Огоҳлантиришлар: Энрике (20), Жовинко (44), Мари (45+1), Ал Булайҳи (45+2), Ал Досари (69), Диего (87).
Четлатиш: Каррильо (83).

Ўхшаш янгиликлар