O'zbek Ўзбекча
«Локомотив» Стивен Жеррард жамоасига қарши ўйин ўтказади
Якшанба, 15 Декабр
5036

Суперлигани 2-ўринда якунлаган Тошкентнинг «Локомотив» клуби ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этиши боис, янги мавсумга тайёргарликни нисбатан эрта бошлайди, дея хабар бермоқда клуби расмий сайти.

«Темирйўлчилар» 21 январдан Осиё чемпионлар лигасига киришадилар. Шу куни Тошкентда Тожикистон чемпиони «Истиқлол» ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида меҳмон бўлади. «Истиқлол» мағлуб этилса, «Локо» 28 январь куни сафарда Саудия Aрабистонининг «Aл-Aҳли» клубига қарши гуруҳга йўлланма берувчи плей-офф учрашувини ўтказади. 

Ушбу баҳсларга тайёргарлик доирасида «Локомотив» Дубайда Хитой Суперлигаси

«Жиангсу Сунин» ва Шотландиянинг энг номдор клубларидан бири «Глазго Рейнжерс»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу клубни ҳозирда «Ливерпуль» собиқ сардори Стивен Жеррард бошқармоқда» - дейилади манбада.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ҳар икки хориж клубига «Локомотив» клуби ўртоқлик ўйини масаласида таклиф билан чиққан ва улар розилик билдиришган. Тошкент клуби «Глазго Рейнжерс» билан 10 ёки 11 январь куни ўйин ўтказиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Глазго Рейнжерс» Шотландия чемпионати 17-туридан кейин 38 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Селтик» ҳисобида 40 очко бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар