O'zbek Ўзбекча
Аргентина Кубоги соҳиби маълум бўлди
Шанба, 14 Декабр
2143

Аргентинада 2019 йилги Кубок соҳиби аниқланди.

Финалда «Ривер Плейт» клуби «Сентрал Кордова» билан беллашиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Игнасио Скокко, Игнасио Фернандес ва Хулиан Альварес ҳисобига ёзилди.

Бу «миллионерлар»нинг Кубок тарихидаги учинчи (2016, 2017, 2019) ғалабаси бўлди. 

«Ривер Плейт» Аргентина чемпионатида пешқадам «Аргентинос Хуниорс»дан 3 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бироқ захирада 1та ўйини бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар