O'zbek Ўзбекча
ФИФА Блаттер ва Платинидан пул ундириб олмоқчи
Жума, 13 Декабр
2541

ФИФА судга мурожаат қилиб, ташкилотнинг собиқ раҳбари Йозеф Блаттер ва УЕФА собиқ президенти Мишель Платинидан 1,5 млн фунт ундириб олишни режалаштирмоқда.

2011 йил 18 январь куни Блаттер 2 млн Швейцария франкини (1,54 млн фунт) Платини ҳисобига ўтказиш ҳақида топшириқ берган. ФИФА 2 ҳафтадан сўнг пулларни ўтказиб берган. Аниқланишича, бу тўловни амалга ошириш учун ҳеч қандай асос бўлмаган. Демак, у «совға» сифатида баҳоланиши лозим.

Энди ФИФА бошқарув қўмитаси бу пулларни қайтармоқчи. Шунингдек, фоизлар, қўшимча жарималар ва харажатлар учун ҳам маблағ ундириб олмоқчи, деб хабар беради BBC.

Блаттер ва Платини ўз айбини тан олмаётгани сабабли, можаро суд орқали ҳал қилинади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар