O'zbek Ўзбекча
Клублар ўртасидаги ЖЧ. «Ал Садд» қўшимча бўлимларда ғалабани қўлга киритди
Пайшанба, 12 Декабр
4282

Қатарда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди.

Чорак финалга чиқиш учун ўтган саралаш ўйинида мезбон жамоа «Ал Садд» Янги Каледониянинг «Ианген» клуби билан баҳс юритди. Ўйиннинг асосий вақтида дуранг қайд этилди, қўшимча бўлимларда эса майдон эгалари 2та тўп киритиб, кейинги босқичга йўл олишди.

Чорак финалда Хави жамоаси Мексиканинг «Монтеррей» клубига қарши кураш олиб боради.

Клублар ўртасидаги ЖЧ, 1-раунд

Ал Садд – Ианген 3:1

11 декабрь, «Жассим Бин Ҳамад»
Голлар: Бунеджа (26), Ҳасан (100), Педру (114) – Руан (46).
Ал Садд: Ал Шеб, Ал Ҳажри (Салмон, 118), Ҳассан, Педру, Габи, Хухи, Нам Таэ Хи (Али Ассадал, 105), Чон У Ён, Афиф (Али Абдуллатиф, 116), Ал Ансори (Ал Ҳайдос, 25), Бунеджа.
Ианген: Ньиекене, Беаруне, Дине, Рой Каяра (Ианем, 112), Педру Луиш (Мигель Каяра, 55), Гони, Сансо, Аталь, Руан (Мацумото, 70), Даит, Бертран Каи (Антони Каи, 80).
Огоҳлантиришлар: Ньиекене (98), Беаруне (115).

Ўхшаш янгиликлар