O'zbek Ўзбекча
Испанияга қайтишни хоҳлаётган Сампаоли «Сантос»дан кетди
Чоршанба, 11 Декабр
2112

Аргентиналик мураббий Хорхе Сампаоли Бразилиянинг Сантос клуби бош мураббийлигидан кетди. Мураббий 2020 йил охиригача амал қиладиган шартномани раҳбарият билан келиша олмагани сабаб бекор қилдирган.

59 ёшли мураббий ўтган йил декабрдан буён «Сантос»ни бошқараётган ва жамоани Бразилия чемпионатида иккинчи ўринга олиб чиққанди. Раҳбарият Сампаолининг келаси мавсум учун клубни кучайтириш режасини қўллаб-қувватламагани боис мураббий кетишга қарор қилган.

«Сантос»дан кетишига клуб президенти Карлос Перес билан муносабатлари ёмонлашгани ҳам сабаб бўлгани айтилаётган мураббий Испанияга қайтишни режалаштирган. Испан нашрларининг ёзишича, унга «Сельта» ёки «Бетис» шартнома таклиф қилган. Сампаоли ўтган йил жаҳон чемпионатидан сўнг Аргентина миллий жамоасидан, 2017 йилда эса «Севилья»дан истеъфога чиқарилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар