O'zbek Ўзбекча
«Интер» Мартинесни сақлаб қолмоқчи
Чоршанба, 11 Декабр
2351

«Интер» клуби спорт директори Жузеппе Маротта топ-клубларнинг Лаутаро Мартинес хизматига қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Агар Лаутаро кетишни истаса, бир чорасини кўрамиз. «Интер» ҳеч кимни сотишга мажбур эмас. Биз Лаутаро ва Ромелу Лукаку каби футболчилар билан ўсмоқчи ва ривожланмоқчимиз. Агар Лаутаро қолишни истаса, бундан бахтиёр бўламиз. Ҳозирча у биз билан», – деб Маротта сўзларини келтирмоқда Sport Mediaset.

Мартинеснинг «Интер» билан имзолаган шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган. Аввалроқ унинг вакиллари «Барселона» билан музокара ўтказмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар