O'zbek Ўзбекча
ОЧЛ-2020га қуръа ташланди: «Пахтакор» амалдаги чемпион билан бир гуруҳда
Сешанба, 10 Декабр
21203

Бугун, 10 декабрь куни Куала-Лумпурдаги ОФК штаб-квартирасида Осиё чемпионлар лигаси 2020 йилги мавсум гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

 Келаси мавсумда ҳам ОЧЛ турнирида мамлакатимизнинг учта жамоаси иштирок этади. Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» мусобақани гуруҳ босқичидан бошласа, Суперлига совриндорлари «Локомотив» ва «Бунёдкор» плей-офф саралаш босқичидан бошлайди.

 Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» «B» гуруҳида ОЧЛ-2019 ғолиби Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол», БААнинг «Шабаб Ал-Аҳли Дубай» ҳамда 3-плей-офф ғолиби билан бирга ўрин олди.

 Тошкентнинг «Локомотив» клуби эса саралашдан муваффақиятли ўта олса, «A» гуруҳидан жой олади. Унга БААнинг «Ал-Ваҳда», Ироқнинг «Ал-Шорта» ва саралаш босқичининг 4-ғолиби рақиблик қилиши мумкин.

 «Бунёдкор» эса плей-офф босқичларидан ўта олса, «D» гуруҳидан ўрин олади. Вадим Абрамов шогирдларига Эроннинг «Сепахон», Қатарнинг «Ас-Садд», Саудия Арабистонининг «Ал-Насср» клублари рақиб бўлади.

 ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тур ўйинлари 10 февраль куни старт олади. «Пахтакор» дастлабки ўйинни Тошкентда «Шабаб Ал-Аҳли»га қарши ўйин билан бошлайди.

 ОЧЛ-2020. Гуруҳлар билан танишинг:

 

Ўхшаш янгиликлар