O'zbek Ўзбекча
Бугун ОЧЛ-2020га қуръа ташланади: Клубларимиз плей-офф босқичида қайси жамоаларга қарши майдонга тушишади?
Сешанба, 10 Декабр
5670

Бугун, 10 декабрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК штаб-квартирасида клублар ўртасидаги қитъанинг энг нуфузли турнири саналмиш Осиё чемпионлар лигаси 2020 йилги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

 Янги мавсумда ҳам ОЧЛ турнирида мамлакатимизнинг учта жамоаси иштирок этади. Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» мусобақани гуруҳ босқичидан бошласа, Суперлига совриндорлари «Локомотив» ва «Бунёдкор» плей-офф саралаш босқичидан бошлайди.

 Ҳозирга келиб, гуруҳ босқичига йўлланма олган 24 клубнинг номи маълум. Плей-офф баҳсларидан кейин навбатдаги 8 жамоа – ғарб ва шарқ минтақасининг 4тадан клублари гуруҳлардан жой олишади.

 Ўзбекистон вице-чемпиони сифатида «Локомотив» 2-саралаш плей-офф босқичида Тошкентда Тожикистон чемпиони Душанбенинг «Истиқлол» клубига қарши майдонга тушади. Жуфтлик ғолиби якуний плей-офф босқичида Саудия Арабистонида «Ал-Аҳли»га қарши майдонга тушиб, ғолиб гуруҳ босқичига йўлланма олади. «Темирйўлчилар» йўлланма олган тақдирида «A» гуруҳидан жой олади. 

 «Бунёдкор» эса дастлабки саралаш босқичида Тошкентда Ироқнинг «Ал-Завра» жамоасига қарши майдонга тушиб, жуфтлик ғолиби БААда «Ал-Айн»га қарши саф тортади ва ғолиб гуруҳ босқичи иштирокчисига айланади. «Қалдирғочлар» саралашдан ўтган тақдирида, «D» гуруҳидан ўрин олади.

 ОЧЛ. Дастлабки саралаш босқичи.

Ғарб минтақаси. 14 январь (сешанба)

1. «Ченнаи Сити» (Ҳиндистон) – «Ал-Риффа» (Баҳрайн)

2. «Ал-Файсали» (Иордания) – «Ал-Кувайт» (Кувайт)

 Иккинчи саралаш босқичи

21 январь (сешанба)

1. «Бунёдкор» (Ўзбекистон) – «Ал-Завра» (Ироқ)

2. «Локомотив» (Ўзбекистон) – «Истиқлол» (Тожикистон)

3. «Шаҳре Ходро» (Эрон) - биринчи саралаш босқичи 1-ғолиби

4. «Истиқлол» (Эрон) - биринчи саралаш босқичи 2-ғолиби

Плей-офф босқичи. 28 январь (сешанба)

1. «Ал-Айн» (БАА) - иккинчи саралаш босқичи 1-ғолиби

2. «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони) - иккинчи саралаш босқичи 2-ғолиби

3. «Ас-Сайлия» (Қатар) - иккинчи саралаш босқичи 3-ғолиби

4. «Ар-Райан» (Қатар) - иккинчи саралаш босқичи 4-ғолиби.

 Маълумот учун, қуръа маросими бугун Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар