O'zbek Ўзбекча
VAR тизимини бир стадионга ўрнатиш нархи маълум бўлди
Душанба, 09 Декабр
19442

Ҳакамнинг видео-ёрдамчиси (VAR) тизимини бир стадионга ўрнатиш нархи жуда қиммат экани маълум бўлди.

Украина Футбол Ассоциацияси ҳакамлар қўмитаси раиси Лучано Лучи сўзларига кўра, бу 240 минг еврога (ёки 2,65 миллиард сўмга) тенг. Украина бу мавсумдан бошлаб VAR тизимини ўрнатишга киришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси VAR тизимини Ўзбекистонда ҳам жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилаётгани ва ундан 2021 йилдан бошлаб фойдаланилиши ҳақида хабар берган эди.

Теглар
VAR

Ўхшаш янгиликлар