O'zbek Ўзбекча
Эрон бош мураббийсиз қолди
Пайшанба, 05 Декабр
6130

Бельгиялик таниқли мутахассис Марк Вильмотс Эрон миллий жамоасини тарк этди. Мураббий бу ҳақда «твиттер»даги саҳифасида маълум қилган.

Марк Вильмотс Эрон футбол Федерациясини амалдаги шартнома шартларини бажармасликда айблаб, келишувни бир томонлама тарзда бекор қилди.

Эслатиб ўтамиз, 50 ёшли мураббий шу йилнинг май ойида Эрон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилган, Вильмотс ва ЭФФ ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланганди. Унгача мураббий Бельгия ва Кот-д’Ивуар миллий жамоаларида ишлаган.

Маълумот учун, Эрон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши гуруҳ босқичи биринчи даврасидан кейин ўз гуруҳида Ироқ ва Баҳрайндан кейин 3-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар