O'zbek Ўзбекча
БАА миллий жамоаси бош мураббийни истеъфога чиқарди
Пайшанба, 05 Декабр
3558

БАА Футбол Федерацияси миллий жамоа бош мураббийи Берт ван Марвейкни истеъфога чиқарди.

«Лочинлар» Форс кўрфази Кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги турида Қатар миллий жамоасига 2:4 ҳисобида ютқазиб, гуруҳдан чиқолмаганидан сўнг, нидерландиялик мутахассиснинг жавоби бериб юборилди.

Қайд қилиш жоизки, БАА миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашида ҳам муваффақиятсиз иштирок этмоқда. Жамоа гуруҳда Вьетнам, Малайзия ва Таиланддан кейин тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ван Марвейк 2019 йил март ойида БАА миллий жамоасига тайинланган эди. 67 ёшли мутахассис лавозимида атиги 9 ой ишлади холос.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар