«Лос-Анжелес Гэлакси» клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимович клубда қолиши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, «Гэлакси» клуби раҳбарлари 38 ёшли швед билан шартномани яна бир йилга узайтириш устида ишлашмоқда.
Златан 1 ой ичида ўзининг келажаги тўғрисида қарор қабул қилади. Аввалроқ у «Милан»га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ибраҳимович якунланган мавсумда 31та ўйинда 31та гол урди ва 8та голга ҳаммуаллифлик қилди.