O'zbek Ўзбекча
«МЮ» Мартинес учун курашга қўшилди
Чоршанба, 30 Октябр
2869

«Манчестер Юнайтед» «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга қизиқмоқда, деб хабар беради Daily Express.

Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, ҳужумчига «Барселона» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг шартномасидаги товон пули 200 млн еврони ташкил қилади.

Мартинес «Интер»га 2018 йил ёзида Аргентинанинг «Расинг» клубидан 14 млн евро эвазига ўтган. Бу мавсумда 22 ёшли ҳужумчи А Серияда 10та ўйин ўтказиб, 5та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди. Аргентиналик футболчининг итальян клуби билан шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар