O'zbek Ўзбекча
Гвардиола собиқ шогирдини «Барселона» бош мураббийи бўлади деб ҳисобламоқда
Чоршанба, 30 Октябр
6904

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Ас-Садд» устози Хавининг «Барселона»га қайтишига ишонмоқда.

Catalunya Radio хабарига кўра, испаниялик мутахассис собиқ шогирдини қачонлардир Каталония клуби бош мураббийи бўлади деб ҳисоблаяпти.

«Эртами ёки кечми бу юз беради, Хави «Барселона» бош мураббийи бўлади. Ҳозирча у жуда ёш. Аммо бир кун келиб бу воқеа юз беради. Хави футболни яхши тушунади ва ўз ишига жиддий ёндашади», - деди Гвардиола.

Аввалроқ Хавининг ўзи ҳам мақсади «Барселона» бош мураббийи бўлиш эканини бир неча марта айтган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар