O'zbek Ўзбекча
«Барселона» Мартинес учун икки футболчисини бермоқчи
Якшанба, 27 Октябр
10160

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга «Барселона» томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда. El Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, каталонлар клуби кейинги йилда 22 ёшли ушбу аргентиналик футболчини таркибга қўшиб олишни режалаштирган.

Манба маълумотига кўра, «Барселона» Мартинес учун ўз яримҳимоячилари Артуро Видаль ва Иван Ракитични таклиф қилмоқчи. Мартинес А Сериянинг жорий мавсумида 9 ўйинда майдонга тушиб, 4 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди,  Чемпионлар лигасида уч учрашувда икки гол урди, голлардан бирини «Барселона» дарвозасига киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар