O'zbek Ўзбекча
«Барселона» Лаутаро Мартинес учун 200 миллион евро бериши мумкин
Чоршанба, 23 Октябр
4064

«Барселона» клуби «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Mundo Deportivo хабарига кўра, 22 ёшли футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пули 200 миллион еврога тенг. «Барселона» уни қўлга киритиш учун бу қийматни тўлашига тўғри келади.

Каталонияликлар раҳбарияти 33 ёшга кирган Луис Суарес ўрнига бошқа ҳужумчини излаяпти. Номзодлар орасида Мартинесдан ташқари Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед») ва Роберто Фирмино («Ливерпуль») ҳам бор.

Бу мавсумда Мартинес «Интер» таркибида барча мусобақаларда 10та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар