O'zbek Ўзбекча
Моуриньо футбол тарихидаги энг истеъдодли футболчи ким эканлигини айтди
Шанба, 12 Октябр
25327

«Реал» ва «Интер» клубларининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Роналдо, Лионел Месси ва Криштиану Роналдуни таққослади

«Роналдо – феномен. Криштиану ва Месси 15 йилдан бери юқори поғоналарда туришибди. Аммо агар биз  фақат истеъдод ва маҳорат ҳақида гапирадиган бўлсак, унда ҳеч ким бразилиялик Роналдодан устун бўла олмайди.

У «Барселона»да Бобби Робсон раҳбарлигида ўйнаганида мен унинг футбол тарихидаги энг кучли ўйинчи эканлигини тушунгандим. 

Жароҳатлар уни тўхтатиб қўйди, аммо мен кўрган 19 ёшли йигитнинг истеъдоди ажойиб эди», – деб Моуриньонинг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар