O'zbek Ўзбекча
Хави «Барселона» бош мураббийига айланса, унинг илк трансфери ким бўлиши маълум
Пайшанба, 26 Сентябр
23494

«Барселона» афсонаси Хави агар Каталония клуби бош мураббийига айланса, унинг асосий трансфер мақсади ким бўлиши маълум бўлди, деб ёзади Daily Mail.

Манбада айтилишича, 39 ёшли мутахассис «кўк-анорранглилар» бош мураббийига айланса, «Манчестер Сити» вингери Раҳим Стерлингни сотиб олишга ҳаракат қилади. Хавининг фикрича, инглиз футболчиси «Барса»нинг ўйин услубига мос келади ва у келажакда дунёнинг энг яхши футболчисига айланиши мумкин.

Стерлинг ушбу мавсумда 8та ўйин ўтказиб, 7та гол ва 1та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.  Унинг «шаҳарликлар» билан тузган шартномаси 2023 йил ёзигача амал қилади. Яримҳимоячининг  трансфер бозоридаги нарҳи 140 млн еврони ташкил этади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар