O'zbek Ўзбекча
Юрген Клопп – ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши мураббийи
Сешанба, 24 Сентябр
610

ФИФА йилнинг энг яхши эркаклар жамоаси мураббийини эълон қилди.

Бу мукофот «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппга насиб этди. Клопп мерсисайдликлар билан Европа Чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубогида ғолиб бўлди ва АПЛда очколар сони бўйича клуб рекордини ўрнатиб, Премьер-лигани 2-ўринда якунлади.

Клоппга рақобатчи номинантлар орасида Пеп Гвардиола («Манчестер Сити») ва Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм») бор эди.

Ўхшаш янгиликлар