O'zbek Ўзбекча
Хави: «Месси ва Суарес ҳам ҳимояланишда иштирок эта олишади» 
Якшанба, 22 Сентябр
1840

«Ал-Садд» бош мураббийи Хави «Барселона» бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.

«Мен Лео Месси ким эканлигини, Суарес қандай ўйинчи эканлигини, Бускетс, Альба, Серхи Робертони жуда яхши биламан. Уларни муаммосиз машқ қилдира олардим. 

Мен етакчилик фазилатларига эга, турли кунларда кайфиятни кўтара оладиган ўйинчилар билан ишлашни яхши биламан. Жамоада сиз аллақачон таниган ва биринчи навбатда сиз билан яхши муносабатда бўлган футболчилар борлиги жуда яхши.

Месси ҳимояланишда яхши ўйнай олади. Бунинг учун у ҳамма нарсага эга, у шунчаки ўзини бунга ишонтириши керак. Суаресда ҳам худди шундай.

Биз аввал Это'О билан ўйнаганимзда шундай вазиятга тушганмиз, у ҳимояланишда жуда кўп ишларди. Ўйинчи амин бўлиши керакки, агар у 10 ёки 20 метр олдинга югурса, бу рақибни 70-80 метр ортга ҳаракатланишга мажбур қилади», – деб Хавининг сўзларини келтиради Аra.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар