O'zbek Ўзбекча
Нур-Султонда эркин кураш баҳслари бошланмоқда. Бугун Ўзбекистон аёллар курашида илк медални олиши мумкин
Пайшанба, 19 Сентябр
1374

Нур-Султонда давом этаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида бугундан эркин кураш баҳсларига старт берилади. Шунингдек, аёллар кураши бўйича мусобақалар давом эттирилади.

Кун доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 аъзоси гиламга чиқади. Улардан 4 нафари олимпиада дастурига киритилган вазн тоифаларида иштирок этади. Фақат бронза медали учун курашадиган Гулнора Тошпўлатованинг (-59 кг) вазни олимпия ўйинлари дастурида йўқ.

Саралаш:
-62 кг: Набира Эсенбаева – Кайла Мирекл (АҚШ)
-68 кг: Нилуфар Гадоева – Бацецег Соронзонболд (Мўғилистон)

Бронза медали учун:
-59 кг: Гулнора Тошпўлатова – Цинру Пеи (Хитой)

Эркин кураш, саралаш:
-57 кг: Жаҳонгирмирза Туробов – Лоу Бингам (Науру)
-65 кг: Темуржон Усмоноҳунов – Шаохуа Юуан (Хитой)

Эслатиб ўтамиз, юнон-рум кураши бўйича баҳсларда ўзбекистонликлардан Арам Варданян кумуш (-72 кг), Рустам Ассакалов (-87 кг) ва Жалгасбай Бердимуратов (-77 кг) бронза медаллари соҳиби бўлди. Ассакалов, Бердимуратов ва Элмурат Тасмурадов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар