O'zbek Ўзбекча
Хави Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга даъвогар клубларни айтди
Чоршанба, 18 Сентябр
11791

«Барселона»нинг собиқ футболчиси, айни пайтда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишга қодир жамоалар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Барселона»дан ташқари бунга «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» ҳам даъвогарлик қилмоқда. «Ливерпуль» нималарга қодир эканини кўрганмиз. Бу жуда кучли жамоа. «Сити» эса Англияда икки марта чемпион бўлгач, асосий эътиборини Чемпионлар Лигасига қаратса керак. Менимча Пеп учун бу муҳим бўлади. Олдиндан бир нарсани тахмин қилиш қийин, аммо бу учта клубдан бири ғолиб чиқишини сезяпман», — деб Хави сўзларини келтирмоқда Mirror.

Аввалроқ Хави Осиё Кубогида Қатар миллий жамоаси ғолиб чиқишини аниқ тахмин қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар