O'zbek Ўзбекча
Унинг саёҳати якун топди: 55 та футбол жамоаси билан ишлаган рекордчи мураббий вафот этди 
Душанба, 16 Сентябр
7139

Ўз фаолияти давомида 32 та давлатнинг 55 та футбол жамоаси билан ишлаган германиялик мураббий Руди Гутендорф 93 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Немис футбол иттифоқи сайтида маълум қилинди. 

Мутахассис 15 сентябрда вафот этган. “Биз катта қалб билан ажралиб турган ва ҳар куни бизга ижобий ҳис-туйғулар улашган инсонни йўқотдик”, дейилган Гутендорф оиласи хабарида.

Марҳум фаолияти давомида бошқарган клублари сони бўйича рекордчи ҳисобланади. Шу сабабли “тиниб-тинчимас Руди” тахаллусини олган.

Гутендорф ўзининг мураббийлик фаолиятини 1946 йилда бошлаб, бир қатор немис клублари билан ишлаган. 1955 йилда Швейцарияга кўчиб ўтган. Сўнгра у 50 йил давомида кўплаб давлатларни кезиб, 5 та қитъада клублар ва терма жамоаларга мураббийлик қилган. Гутендорф фаолияти давомида 18 та терма жамоа, 37 та клубни, жумладан Австралия, Чили, Боливия, Непал, Хитой терма жамоаларини, “Дуйсбург”, “Штутгарт”, “Шальке” клубларини бошқарган. У бошқарган сўнгги жамоа Самоа терма жамоаси бўлган (2003 йил).

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар