O'zbek Ўзбекча
Это'О фаолиятини тугатганида биринчи бўлиб унга ким ёзганлигини айтди
Жума, 13 Сентябр
15962

2019 йил сентябрь ойида фаолиятини тугатган камерунлик ҳужумчи Самуэль Это'О «Интер»да бирга ишлаган Жозе Моуриньога шахсий муносабати ҳақида фикр билдирди.

«Ростини айтсам, Жозе Моуриньо шахс сифатида жуда яхши. У футбол оламидаги энг яхшилардан бири, деб айтишдан чарчамайман. У – ажойиб инсон. Фаолиятимни тугатганимда биринчи бўлиб ёзган ҳам Моуриньо бўлди», – деб Это'Oнинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport. 

38 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида «Реал», «Мальорка», «Барселона», «Интер», «Анжи», «Челси», «Эвертон», «Сампдория», «Антальяспор» ва «Коньяспор», «Қатар СК» жамоаларида ўйнаган.

Это'О уч маротаба Чемпионлар Лигасини, уч бор Ла Лига ғолиблигини ва бир марта Италия А Сериясини ютган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар