Эрон миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Али Даий Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўз рекордини янгилашига ишонмоқда.
Эронлик футболчига миллий жамоа сафида урилган голлар сони бўйича дунё рекорди тегишли – 109та. Роналду ҳисобида 93та гол бор.
«Ҳа, ўйлайманки, Роналду рекордимни янгилайди. У жуда зўр футболчи ва бу ишни амалга оширишга қодир. Бу футбол, рекордлар унинг бир қисми. Барча рекордлар қачонлардир янгиланади. Биз эса буюк футболчи ҳақида гапирмоқдамиз.
Жаҳон чемпионатида у билан бир неча марта тўқнаш келганман. Унинг келгусида ҳам яхши ўйин намойиш қилиши ва голлар уришига тилакдошман», – деди Даий.