O'zbek Ўзбекча
Ибраҳимович «Манчестер Юнайтед»га қайтишга тайёр
Чоршанба, 28 Август
5685

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович 37 ёшида ҳам «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилишга қодир эканига ишонмоқда.

«Англия Премьер-Лигасида осонликча ўйнаб кетаман. Агар «Манчестер Юнайтед»га керак бўлсам, тайёрман. Европада анча-мунча ютуқларни қўлга киритганман», - деб Златаннинг сўзларини келтирмоқда The Independent.

Эслатиб ўтамиз, швециялик юлдуз 2016-2018 йилларда «Манчестер Юнайтед» таркибида ўйнаган ва 53та ўйинда 29та гол уриб, 10та голли узатмани амалга оширган.

МЛС чемпионатининг бу мавсумида Ибраҳимович 22та ўйинда рақиб дарвозасини 22 марта ишғол этиб, 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар