O'zbek Ўзбекча
Ибраҳимович кетма-кет учинчи ўйинда дублга эришди
Душанба, 26 Август
3444

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович MLS доирасидаги «Лос-Анжелес»га қарши ўйинда (3:3) дубль қайд этди.

37 ёшли швед чемпионатнинг қаторасига учинчи ўйинида иккитадан гол урмоқда.

Эндиликда Ибранинг мавсумдаги ўйинлари ва голлари сони тенглашди: у 22та учрашувда 22та гол муаллифи бўлди.

MLS тўпурарлари рўйхатини «Лос-Анжелес» яримҳимоячиси Карлос Вела бошқариб бормоқда – у 26 ўйинда 27та тўп киритган. У бугунги дербида ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар