O'zbek Ўзбекча
Торрес футбол билан хайрлашди
Жума, 23 Август
3941

Япониянинг «Саган Тосу» клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес фаолиятидаги сўнгги ўйинни ўтказди.

Япония чемпионатидан ўрин олган «Виссел Кобе»га қарши баҳсда унинг жамоаси 1:6 ҳисобида ютқазди.

«5 ёшимдан бери футбол ўйнайман. Орадан 30 йил ўтгач профессионал фаолиятимдаги сўнгги ўйинни ўтказмоқдаман. Омадим бор экан, жуда кўп муҳим совринларни қўлга киритдим ва энг обрўли клубларда ўйнадим. 

Мени бахтиёр қилган футболдан миннатдорман, мухлисларга эса ташаккур эълон қиламан. Орзу қилишдан ҳеч қачон тўхтаманг. Футболга раҳмат», — деди Торрес мухлисларга қилган мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Фернандо Торрес 18 йиллик фаолияти давомида «Атлетико», «Ливерпуль», «Челси», «Милан» ва «Саган Тосу» клубларида ўйнаган. У жами 706 ўйинда майдонга тушиб, 252та гол урган ва 73та голли узатмани берган. 

Торрес – Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси (2) ва Англия Кубоги ғолиби, шунингдек, жаҳон чемпиони ва Европа чемпиони (2) ҳисобланади. Испания миллий жамоаси таркибида 110та ўйинда 38та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар